Меҳнат муносабатларига оид айрим масалаларда саволларга жавоблар
Тушлик танаффуси ва ундан фойдаланиш ҳақида тушунча беришингизни сўрайман.
Иш куни (смена) давомидаги танаффуслар Меҳнат кодекси нуқтаи назаридан “дам олиш ва овқатланиш учун танаффус” деб номланадиган дам олиш вақти турларидан бири сифатида қаралади.
Иш берувчининг ходимларга иш куни давомида бундай танаффус бериш мажбурияти қонун ҳужжатида назарда тутилган (МКнинг 127-моддаси 1-қисми). Уни бериш вақти ва муайян муддати эса Ички меҳнат тартиби қоидалари, смена жадвали билан ёки бевосита меҳнат шартномасида белгиланади. Бу танаффус вақти иш вақтига қўшилмайди ва шунта кўра иш ҳақи тўланмайди. Ходим бу вақдан ўз ихтиёрига кўра, яъни овкатланиш, дам олиш ёки ҳам корхона ичида, ҳам ташқарисида умуман бошқа мақсалалар учун фойдаланиши мумкин. Иш берувчи эса буни таъқиқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Модомики, тушлик дам олиш ва овқатланиш вақти иш вақтига кирмас экан ва бу вақтдан ходим ўз ихтиёрича фойдаланиш ҳуқуқига эга экан, бу вақтда ходим бахтсиз ходисага учраса, бунда албатта иш берувчининг айби бўлмаса, бу ходиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ ходиса деб тан олинмайди ва ходимга зарарни қоплаш тўлови бўлмайди.
Баъзи корхоналарда ишлаб чикариш шартидан келиб чиққан ҳолда ишни тўхтатиб туриш мумкин эмас, шунга кўра бу ишни бажарадиган ходимларга бундай танафус беришнинг имкони булмайди. Масалан, ишлаб чиқариш корхонасида бирор бир йўналиш пульт билан бошқарилади дейлик. Шу пультни назоратсиз қолдириш мумкин бўлмаса, уни назорат қиливчи операторга тушлик қилиш учун танаффус беришнинг имкони бўлмайди. Демак, иш берувчи бу операторга иш вақти жараёнида, ишни тўхтатмаган холда овқатланиб олиш имконини яратиб бериши шарт бўлади. Ёки болалар боғчасида болаларни тарбиячи қаровисиз қолдириш мумкин эмас, демак тарбиячига ҳам иш вақтида овқатланиб олиш учун шароит яратиб берилиши керак. Келтирилган мисолларда ходим бу танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш имконига эга эмас. Шунинг учун унга овқатланиб олиши учун яратиб берилган вақт “дам олиш вақти” деб ҳисобланмайди. Яъни бу вакт иш вақти ҳисобланади ва унга ҳақ, тўланади (МКнинг 127-моддаси учинчи қисми).
Ишдаги бошқа кўплаб танаффуслар ҳам дам олиш вақтига киритилмайди. Улардан баъзиларини бериш тартиби қонун ҳужжатларида назарда тутилган.
Жумладан, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффус (МКнинг 236-моддаси) шулардан бири ҳисобланади. Уни иш берувчи икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга иш бошланганидан камида ҳар уч соатда бир марта, тушлик танаффус вақтини ҳам кўшган холда ҳамда ҳар бири 30 дақиқадан кам бўлмаган муддат билан (икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган такдирда — камида бир соат) бериши шарт. Бу танаффуслар аёлларнинг хохишига кўра дам олиш ва овқатланиш танаффусига қўшилиши ёхуд жамланган ҳолда ҳам иш куни бошланишига, ҳам якунига ўтказилиши мумкин.
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
@uzkufk