#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ 18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди
“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
🔰 Фармон билан
2021 йил 1 июндан давлат хизматлари кўрсатиш ва ортиқча тартиб-тамомилларни қисқартириш бўйича қуйидаги енгилликлар яратилмоқда:
➖
7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
➖
никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
➖
хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.
❕Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда
ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар фуқаролардан талаб қилинмасдан электрон тизими орқали олинади.
💰Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг вакилига давлат хизматларидан фойдаланиш учун
йиғим ва давлат божини нақд пул шаклида тўлашга рухсат берилди.
☑️ Шунингдек, хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимини аккредитация қилишда
ОИТС касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти
бекор қилинди.
✅ QR-код (матрик штрихли код) орқали берилган ҳужжатлар бўйича уларнинг
дубликатларини бериш тартиби бекор қилинди. Эндиликда ушбу ҳужжатларнинг дубликатини
ЯИДХП орқали
бепул олиш мумкин.
📌 450 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган
18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши
бекор қилинди, ушбу ҳужжатлар
ваколатли давлат органи томонидан “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олинади.
❗️18 турдаги маълумотларни ва ҳужжатларни идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда “Электрон ҳукумат” тизими орқали бериш йўлга қўйилади. Натижада аҳолининг идорама-идора сарсон бўлиб юриши олди олинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot